"Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўнинчи сессиясида қабул қилинган.
Герб марказида бахт ва эрксеварлик рамзи - қанотларини ёзиб турган Ҳумо қуши тасвирланган. Буюк бобомиз Алишер Навоий Ҳумо қушини барча жонзотларнинг энг яхшиси, деб таърифлаган.
Гербнинг юқори қисмида республикани тасдиқлаш белгисини ифодаловчи саккиз қиррали, ичида эса юлдузли ярим ой тасвирланган. Қуёш тасвири давлатимизнинг йўли ёруғ бўлсин, деган тилакдир. Шу билан бирга, у республиканинг ўзига хос табиий-иқлим шароитини кўрсатади.
Бошоқлар - ризқ-рўз рамзи, пахтаси очилган ғўзапоялар - серқуёш заминимизнинг асосий бойлиги бўлиб, уни бутун дунёга машҳур қилган. Давлат байроғи тасмаси билан ўралган бошоқлар ва кўсаклар республикада яшовчи халқларнинг бирлашганлигини билдиради.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Абдулла Орипов сўзи