- Тошкентдан гапирамиз
- 18.03.2026, 13:45
Пойтахтимизнинг энг қадимги ва қадриятларга бой байрами — Наврўз сайлларига тайёрмисиз?
Бу йилги байрам нафақат анъаналар, балки кутилмаган сюрпризлар, ўзгача кайфият ва унутмас лаҳзалар билан ёдингизда қолади.
Асосий байрам манзиллари: 📍 21–22 март — «Ўзбекистон овози» туризм кўчаси (Бош манзил) 📍 21–22 март — Тарас Шевченко гастрономик кўчаси 📍 21–23 март — «Наврўз» этно боғи 📍 21 март — Ал-Хоразмий туризм кўчаси
Шунингдек, қуйидаги манзилларда ҳам сайллар бўлиб ўтади: 📍 21-март — Юнусобод тумани, Юнусобод Галерея мажмуаси олди 📍 21-март — Бектемир тумани, «Coca-Cola» боғи 📍 21-март — Мирзо Улуғбек тумани, «Sentral Park» 📍 21-март — Сергели тумани, марказий хиёбон 📍 21-март — Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси (Беруний метро ёнида) 📍 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, «Анҳор Локомотив» боғи 📍 21–22 март — Шайхонтоҳур тумани, «Tashkent City» боғи 📍 21-март — Учтепа тумани, «Сеул» экобоғи 📍 21-март — Чилонзор тумани, Ғофур Ғулом боғи 📍 21-март — Яккасарай тумани, «Next» савдо мажмуаси 📍 21-март — Яшнобод тумани, «Ашхобод сайилгоҳи» боғи 📍 21-март — Янгиҳаёт тумани, «Меҳригиё» майдони
Манзилларда: — миллий таомлар ва кўклам неъматларининг кенг намойиши — сумалак, ҳалим, сомса ва анъанавий палов тайёрлаш жараёнлари ҳамда уларни татиб кўриш имконияти — таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари — ҳунармандчилик ва амалий санъат кўргазмалари — миллий ўйинлар, халқ томошалари ва қизиқарли беллашувлар гувоҳи бўласиз
Қайси манзилдан бошлашни эса ўзингиз танланг. Биз сизни кутмоқдамиз!

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...

Аввал хабар берганимиздек, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КХАЙ) Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида — Кўз микрожар...

Бунинг учун 204,7 млрд сўм маблағ ажратилди.Шундан: — 112 та лойиҳа — қурилиш ишлари — 54 та лойиҳа — харид йўналишида...