- Тошкентдан гапирамиз
- 24.03.2026, 10:16
📢 ЭЪЛОН
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026-йил 23-мартдан 7-апрелга қадар (шу куни ҳам) Амир Темур хиёбони ҳудуди бутун периметри бўйлаб вақтинча ёпилади.
Чекловлар фақат Маҳтумқули, Истиқбол, Сайилгоҳ кўчалари ҳамда Амир Темур ва Мустақиллик шоҳкўчалари чегараларида жойлашган хиёбон майдонининг ўзига тааллуқлидир.
Ишлар давомида пиёдалар йўлаклари қопламасини таъмирлаш ва қисман янгилаш, муҳандислик коммуникациялари ва суғориш тизимини модернизация қилиш, шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган. Янгиланаётган суғориш тизими сувдан янада оқилона фойдаланишни ҳамда мавжуд яшил майдонларни янада самаралироқ суғоришни таъминлайди.
Шуни алоҳида маълум қиламизки, олиб борилаётган ишлар доирасида мавжуд бўлган бирорта ҳам дарахтга зиён етказилмайди. Аксинча, қўшимча кўчатлар экиш ва ҳудудни кўкаламзорлаштиришни кучайтириш ишлари кўзда тутилган.
Бунда туташ кўчаларда автотранспорт ҳаракати ва йўл бўйида тўхтаб туриш имконияти одатдаги тартибда сақланиб қолади.
Белгиланган муддатда хиёбон ҳудудига олиб чиқувчи метро бекатларининг чиқиш йўллари ҳам вақтинча ёпилади.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

⏺ Ўтган бир сутка давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижалари билан танишинг:🚦 «Ақлли» светофорлар: Фарғон...

🗑 30-март санаси БМТ томонидан Халқаро чиқиндиларсиз кун сифатида белгиланган бўлиб, ушбу кун чиқиндиларни камайтириш, ...

Аввал хабар берганимиздек, Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КХАЙ) Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган қисмида — Кўз микрожар...

Бунинг учун 204,7 млрд сўм маблағ ажратилди.Шундан: — 112 та лойиҳа — қурилиш ишлари — 54 та лойиҳа — харид йўналишида...