- Тошкентдан гапирамиз
- 07.04.2026, 16:47
Инсон қадри учун!
✅ «Янги Сергели» маҳалласи профилактика инспектори Б.Алижоновнинг хизмат фаолияти ва яшаш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида Сергели тумани ҳокими Д.Исматов, туман прокурори Ў.Дауланов ҳамда туман ИИОФМБ бошлиғи Б.Анваров ходимнинг хонадонида бўлиб, оилавий шароити ва муаммоларини ўрганиб, мавжуд ижтимоий масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.
✅Хусусан, инспекторнинг оила аъзоси саломатлигини тиклаш учун зарур шароитлар яратилиб, барча керакли дори-дармон воситалари етказиб берилди. Бу каби амалий ғамхўрлик ходимнинг руҳиятини кўтариш билан бирга, унинг ўз хизмат вазифасига бўлган масъулиятини янада оширади. Оиласи тинч ва хотиржам бўлган ходим эл-юрт осойишталиги йўлида самарали ва садоқат билан хизмат қилади.
✔️ Маҳаллабай ишлаш тизимининг бу каби намунали ташкил этилиши нафақат ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, балки ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
«2005-йил 4-чорак учун молиявий натижалар ҳисоботи»ни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.Шунингдек, ушбу давр учун бухг...

Яқин вақтгача Ислом Каримов шоҳ кўчасида (мўлжал: MUM, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри) йўловчиларни...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселе...
