- Тошкентдан гапирамиз
- 16.04.2026, 11:09
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
📝 Мазкур комиссия кун тартибига киритилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2026-йил I-чорак бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мирзаев Бобур Махирджанович ҳисоботи депутатлар томонидан эшитилди.
📁 Шунингдек, мазкур йиғилишда кун тартибидаги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлари ва талабалар турар жойидаги муаммолар, яшаш шароитлари, таълим муассасасидаги нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармаси бошлиғи Ражабов Бунёд Абдухалилович йиғилиш қатнашчиларига ҳисобот берди. Ушбу масала депутатлар томонидан тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди.
📉 Кун тартибидаги якуний Тошкент шаҳрида мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала бўйича Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б. Раҳимжонов Жамшид Рафиқжон ўғли ўз ҳисоботини комиссия аъзоларига тақдим этди.
🔍 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши фаолияти ҳақида янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг!

TTЗ-2 мавзесида кенгайтирилган перронга эга янги бекат иш бошламоқда. Эндиликда бу ерда ҳатто тиғиз вақтларда ҳам кенгли...
Тошкент шаҳрида хотин-қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг ижтимои...

Тантанали очилиш маросимида Учтепа туман ҳокими Б. Мамаджанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий рив...
Бир оқшомга шаҳар катта очиқ саҳнага айланади: бир вақтнинг ўзида бир неча нуқтада сув, ёруғлик, мусиқа ва жонли ижролар...