- Тошкентдан гапирамиз
- 02.06.2026, 17:02
Янгиҳаётда мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси очилди
👍 Бугун Янгиҳаёт туманида барча замонавий талабларга жавоб берадиган мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
👍 Очилиш маросимида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, ҳарбий хизматчилар, нуронийлар, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
👍 Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мудофаа тизимини янада ривожлантириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мудофаа ишлари органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
⭕️ Шундан сўнг рамзий қизил тасма кесилиб, бино расман фойдаланишга топширилди. Тадбир якунида меҳмонлар ва масъуллар бинода яратилган шарт-шароитлар, замонавий жиҳозлар ҳамда қулайликлар билан яқиндан танишди.

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда с...
🏢290-сонли мактабда реконструкция ишлари якуний босқичга етди.📚750 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ҳисобига мактабнин...
📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бош...

Qulay shahar muhiti — aniq yechimlar orqaliToshkent shahar hokimi Shavkat Umurzakov O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti ...