Барча тошкентликлар Яҳё Ғуломов ва Истиқбол кўчалари бурчагида жойлашган Франция элчихонаси биносига эътибор беришади — чиройли ғишт териш услуби биногнинг қадимий ва оддий эмаслигидан далолат беради.
Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Совет даврида бу ерда Шумилов
номидаги 60-мактаб жойлашган эди, инқилобгача эса қизлар учун Мариинск ўқув
юртлари бўлган.
1900-йилда Россия империяси Давлат кенгашининг Саноат, фан ва савдо департаменти «Тошкент шаҳрида Мариинск аёллар ўқув юртини ташкил этиш тўғрисида»ги ишни кўриб чиқди ва қизлар учун таълим муассасалари етишмаслигини ҳисобга олиб, янги бино қуриш ҳақида қарор чиқарди.
Лойиҳа таниқли тошкентлик меъмор Георгий Михайлович
Сваричевскийга топширилди.
Бино 1910-йил 8-сентябрда очилди ва унда илгари ижарага олинган уйда жойлашган аёллар ўқув юрти кўчиб ўтди.
Бундай ўқув юртлари Россия империясининг барча губернияларида
мавжуд бўлиб, тўрт синф ҳажмида таълим берган; дастур гимназия дастурига мос
келган. Ушбу таълим муассасалари Николай II нинг онаси Мария Фёдоровна
ҳомийлигида бўлиб, шунинг учун Мариинск деб аталган. Уларда ижтимоий ҳолати ва
диний эътиқодида қатъи назар, жумладан, кам таъминланган оилалардан бўлган
қизлар қабул қилинган.
Мустақилликдан кейин бино Францияга топширилди. Янги эгалари уни тарихий қиёфасини сақлаб реставрация қилдилар, ҳудудни ободонлаштирдилар ва унда миллий анъаналарда айвон қурдирдилар.
Бино Тошкентнинг тарихий меъморий ёдгорликлари
рўйхатига киради.

Миллий тадқиқот университети «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ин...

Бир вақтлар 1899 йилда Г. Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилган Тошкент вокзали шаҳарнинг энг гўзал...

Халқаро форумлар саройи «Ўзбекистон» Тошкентнинг энг улуғвор ва замонавий архитектура иншоотларидан ...

Ҳар бир тошкентликка бу қисқартма таниш — ТошМИ. У энди фақат ўқув муассасаси номи эмас, балки бут...