Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети яқинида ҳинд тилида ёзилган реклама пешлавҳаси ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан бундан бир неча кун аввал ўрганиш ўтказилиб, реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда рухсат ҳужжатларисиз — ноқонуний ўрнатилгани аниқланди.

📖Пешлавҳада “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ахборот бериш қоидаларига риоя этилмаган, шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, реклама ахборотлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида бўлиши, зарурат бўлса бошқа тилларда ҳам берилиши мумкин, бироқ бу ҳолатда ҳам давлат тилидаги матннинг устуворлиги сақланиши, реклама материаллари қонуний жойлаштирилиши шарт.

Аниқланган қоидабузарликлар асосида ноқонуний ўрнатилган реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда демонтаж қилинди.

Эслатма: Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектлари реклама пешлавҳалари, баннерлар ҳамда ташқи ахборот воситаларини ўрнатишда рухсат бериш тартибига, шунингдек, давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишга чақиради. Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, реклама материаллари демонтаж қилинади ҳамда масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Жойларда амалий ишлар ўрганилди
10.02.2026, 12:25
Жойларда амалий ишлар ўрганилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ҳамда тегишли соҳавий ташкилотлар масъуллари, Чилонзор тума...

Олмазор тумани спорт мактаби ҳудудида «Ёнғин хавфсизлиги» ойлиги доирасида Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди.
06.02.2026, 10:38
Олмазор тумани спорт мактаби ҳудудида «Ёнғин хавфс...

Мазкур семинарда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, тезкор чоралар кўриш бўйича туш...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгиҳаёт туманидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёнини ўрганди.
05.02.2026, 16:16
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаг...

Ўрганиш доирасида бир қатор фаолият юритаётган ва ривожланаётган корхоналар кўздан кечирилди. Улар орасида JAC ишлаб чиқ...

Чилонзорда ФВВ ўқув машқлари
04.02.2026, 11:51
Чилонзорда ФВВ ўқув машқлари

ФВВ вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар ФВББ бошлиғи биринчи ўринбосари ҳамда Чилонзор тумани ФВВ раҳбарияти и...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия