Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Vision Invest компанияси президенти ва бош директори Омар Ал Мидани бошчилигидаги вакиллари билан учрашди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Vision Invest компанияси президенти ва бош директори Омар Ал Мидани бошчилигидаги вакиллари билан учрашди.

 Учрашувда нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун Ўзбекистон Республикасининг ишончли ҳамкори ва яқин дўсти сифатида қаралаётган Саудия томони билан ҳамкорликнинг жорий даражасига юқори баҳо берилди. Томонлар ўртасидаги илиқ ва ишончли муносабатлар алоҳида таъкидланди.

 Суҳбатдошлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги 1992-йилда ўрнатилган дипломатик алоқалар сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини қайд этишди. Ҳамкорлик амалий тус олиб, аниқ лойиҳа ва ташаббуслар орқали амалга оширилмоқда. Еришилган шериклик ва ишонч даражаси бошқа давлатларда ҳам қизиқиш ва ҳурмат уйғотаётганига ишонч билдирилди.

 Саудия компанияларининг Ўзбекистондаги, хусусан энергетика ва авиация соҳаларидаги муҳим лойиҳаларни амалга оширишдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда ҳамкорликнинг асосий омили сифатида инвестициялар ҳажми эмас, балки ўзаро ишонч ва стратегик яқинликнинг юқори даражаси таъкидланди.

 Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан инвесторлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, шунингдек, йўл инфратўзилмаси, меҳмондўстлик ва туризм, чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда сувни тозалаш соҳаларидаги амалга оширилаётган ва истиқболли йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

 Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари "Янги авлод" МИЗ фаолияти ва унда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган қулай шароит-шароитлар билан таништирилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Жойларда амалий ишлар ўрганилди
10.02.2026, 12:25
Жойларда амалий ишлар ўрганилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов ҳамда тегишли соҳавий ташкилотлар масъуллари, Чилонзор тума...

Олмазор тумани спорт мактаби ҳудудида «Ёнғин хавфсизлиги» ойлиги доирасида Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди.
06.02.2026, 10:38
Олмазор тумани спорт мактаби ҳудудида «Ёнғин хавфс...

Мазкур семинарда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, тезкор чоралар кўриш бўйича туш...

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгиҳаёт туманидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёнини ўрганди.
05.02.2026, 16:16
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаг...

Ўрганиш доирасида бир қатор фаолият юритаётган ва ривожланаётган корхоналар кўздан кечирилди. Улар орасида JAC ишлаб чиқ...

Чилонзорда ФВВ ўқув машқлари
04.02.2026, 11:51
Чилонзорда ФВВ ўқув машқлари

ФВВ вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар ФВББ бошлиғи биринчи ўринбосари ҳамда Чилонзор тумани ФВВ раҳбарияти и...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия