- Тошкентдан гапирамиз
- 21.04.2026, 10:52
😁 Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддаси асосида чоралар кўрилмоқда.
🗑 Жами 1848 та ҳолат аниқланган.
🗑 Шундан: — 1709 та (92%) 3–7 марта такрорланган ҳолатлар — 100 та (5%) 8–12 марта — 39 та (2%) 13–23 марта такрор содир этилган
🌟 Туманлар кесимида: — Энг кўп ҳолат Яшнободда — 413 та (шундан 385 таси қайта-қайта содир этилган) — Кейинги ўринларда Сергели — 329 та, Олмазор — 269 та — Нисбатан кам ҳолат Бектемирда — 17 та
🗑 Эътиборли жиҳат: 🛶 Айрим ҳудудларда (масалан, Сергели) оғир такрорий ҳолатлар (13–23 марта) 39 тагача етган. Бу эса айрим фуқаролар қоидаларни мунтазам равишда бузиб келаётганини кўрсатади.
🇺🇿 Фуқаролардан қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш қонунбузарлик эканини унутмасликларини сўраймиз.
♻️ Бундай ҳолатлар учун жарима қўлланилиши бошланганлигини маълум қиламиз.

TTЗ-2 мавзесида кенгайтирилган перронга эга янги бекат иш бошламоқда. Эндиликда бу ерда ҳатто тиғиз вақтларда ҳам кенгли...
Тошкент шаҳрида хотин-қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг ижтимои...

Тантанали очилиш маросимида Учтепа туман ҳокими Б. Мамаджанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий рив...
Бир оқшомга шаҳар катта очиқ саҳнага айланади: бир вақтнинг ўзида бир неча нуқтада сув, ёруғлик, мусиқа ва жонли ижролар...