Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Яккасарой — спорт ва тараққиёт йўлида янги босқичга чиқмоқда

🖇 Яккасарой туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат инфратузилмани, балки келажак авлод салоҳиятини ҳам мустаҳкамламоқда. Бугун туман янгиланиш сари дадил қадам ташламоқда.

👍 Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда 2-сонли спорт мактаби учун барпо этилаётган янги, замонавий 3 қаватли бино қурилиши жараёнлари билан жойида танишди.

👉 Маълумки, ушбу спорт мактаби 1963 йилда ангар кўринишида қурилган бўлиб, бугунги замон талаблари ва спорт инфратузилмасига қўйиладиган стандартларга тўлиқ жавоб бермас эди. Эндиликда унинг ўрнида барча замонавий талаблар асосида лойиҳалаштирилган, кенг ва қулай, илғор технологиялар билан жиҳозланадиган янги спорт мажмуаси қад ростламоқда.

💠 Янги бино — бу шунчаки қурилиш эмас. Бу — ёш спортчилар учун муносиб шароит, соғлом турмуш тарзи ва юқори натижалар сари яратилаётган мустаҳкам замин.

💠 Танишув давомида қурилиш сифати, лойиҳа талаблари ва муддатларга қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

👉 Масъулларга ишларни юқори даражада ва белгиланган стандартларга мувофиқ якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

✍️ Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механизмлар
24.06.2026, 17:32
Коррупцияга қарши курашиш: янги қонун – янги механ...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ЎРҚ–1155-сон Қонун коррупцияга қарши курашиш тизимини янада...

Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланишдаги жойлар, уйга туташ ҳудуд, муҳандислик тармоқлари ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт
23.06.2026, 10:38
Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий фойдаланиш...

Умумий жойларни ифлослантириш, уларга зарар етказиш, ўзбошимчалик билан қурилиш ёки ўзгартириш ишларини амалга ошириш, с...

Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда: «А» йўлакларига делиниаторлар ўрнатилмоқда
22.06.2026, 15:27
Тошкентда жамоат транспорти устуворлиги кучаймоқда...

Тошкентда автобуслар ҳаракати учун «А» тоифасидаги алоҳида йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.Ma...

Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари арафасида Тошкентда футбол анжомлари сотиладиган савдо нуқталари иш бошлади.
22.06.2026, 10:19
Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон миллий терма...

👕 Бу ерда ўзингиз, пойтахт меҳмонлари учун ёки шунчаки тарихий футбол воқеаси ҳақида эсдалик сифатида терма жамоамиз фу...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия