- Тошкентдан гапирамиз
- 15.06.2026, 11:45
Тошкентда реновация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди.
➡️ Биринчи босқичда аҳолини, ташаббускор гуруҳларни ва лойиҳа тарафдорларини унинг тафсилотлари, амалга ошириш тартиби, таклиф этилаётган ҳудудлар, кўчириш шартлари ҳамда бошқа муҳим масалалар билан бевосита таништириш кўзда тутилган.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларидаги реновация ҳудудларида ташкил этилган штаблар фаолияти билан танишди.
📍 Хусусан, Яшнобод туманидаги «Жарқўрғон», Миробод туманидаги «А. Фитрат» ва Сергели туманидаги «Хонободтепа» маҳаллаларида жойлашган штаблар фаолияти кўздан кечирилди.
🧑💻 Бундай штаблар ҳар бир реновация ҳудудида фаолият юритади. Уларнинг таркибига барча мутасадди ташкилот ва хизматлар: ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар органлари, Миллий гвардия, солиқ идоралари, Маҷбурий ижро бюроси, коммунал хизматлар, кадастр, адлия, қурилиш идоралари, маҳалла тузилмалари вакиллари, шунингдек, газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти масалалари бўйича мутахассислар, банклар, нотариат ва бошқа масъул ташкилотлар киради.
✅ Штабларнинг асосий вазифаси – бевосита жойларда бўлиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, реновация механизмини тушунтириш, саволларга жавоб бериш, ҳар бир оиланинг таклифлари, хавотирлари ва ўзига хос ҳолатларини қайд этиб боришдан иборат.
📊 Аҳоли билан учрашувлар чоғида лойиҳаларни амалга ошириш тартиби, кўчириш, ҳужжатларни расмийлаштириш, компенсация тўлаш, муддатлар, кафолатлар каби масалалар ҳамда аҳолини жойлаштиришнинг энг қулай ва мақбул вариантлари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шавкат Умурзоқов реновация жараёнида фуқароларни тайёр янги уйлардаги тенг қийматли хонадонлар билан таъминлаш устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу одамларга қурилишнинг тугашини йиллар давомида кутиб ўтирмасдан, имкон қадар қисқа муддатларда – иложи бўлса, ўша туманнинг ўзида ёки ўзлари учун одатий шаҳар муҳитида жойлашган шинам хонадонларга кўчиб ўтиш имконини беради.

🎉 Ўзбекистон овози кўчасида ёшлар учун байрамона дастур, жонли концерт, миллий ўйинлар, ижодий майдончалар ва кўтаринки...
Сергели автомобил бозори — пойтахтдаги энг йирик транспорт оқимини шакллантирувчи ҳудудлардан бири.Бозор сиғими жами 5 4...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив ҳужжат...
