- Тошкентдан гапирамиз
- 03.07.2026, 17:21
Яккасарой тумани, «BETER BEST» МЧЖ қурилиш объектида юзага келган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур ҳудуддаги канализация тармоғида содир бўлган техник носозлик оқибатида қувурга шикаст етган. Натижада ер қопламасининг қисман чўкиши ва ўпирилиши кузатилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Айни вақтда вазият тўлиқ назоратга олинган. Воқеа жойида Шаҳар масъул мутасаддилари, тегишли коммунал хизматлар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тезкор ўрганиш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланиб, носозликни бартараф этиш, ҳудудни хавфсиз ҳолатга келтириш ҳамда бундай ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар ўрганиш ишлари якунлангач, жамоатчиликка маълум қилинади.
✍️ Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

🏛Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан маҳаллаларда болалар учун хавфсиз ва замонави...
Жорий йилнинг март ойидан буён Йўл ҳаракатини ташкиллаштириш маркази мутахассислари Тошкентнинг турли туманларида 70 дан...
🚿Маҳаллада 1 240 метр узунликдаги суғориш тизимлари ўрнатилди, 5 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланди, 6 000 м...

📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инф...