Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларига қарши чоралар кучайтирилади

Қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борадаги ишлар аллақачон бир неча йўналишда олиб борилмоқда: пиёдалар учун мўлжалланган жойларни бўшатиш, бекатларни тартибга солиш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш, жамоат транспортини ривожлантириш ва шаҳар муҳити сифатини яхшилаш.

Бу ишларнинг кейинги босқичи тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларининг бузилишига нисбатан қатъиятлироқ чора кўриш амалиётини жорий этишдан иборат бўлади.

Пойтахтнинг турли туманларида автомобилларнинг пиёдалар йўлакларида, ўтиш жойлари яқинида, бекатларда, яшил ҳудудларда, шунингдек, тўхташ ёки тўхтаб туришни тақиқловчи белгилар ўрнатилган жойларда қолдирилиши ҳолатлари мунтазам қайд этилмоқда. Бундай қоидабузарликлар одамларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишига, жамоат транспорти, махсус техника ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг қатновига тўсқинлик қилади.

Айниқса, бундай вазиятлар кексалар, болалар аравачасидаги ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар учун қийинчилик туғдиради.

Шу муносабат билан, шаҳарда бундай қоидабузарликларга нисбатан янада қатъий чоралар кўриш амалиётига ўтилади. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади.

Ушбу чора-тадбирларнинг мақсади — кўчаларда тартибни ўрнатиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳар муҳитининг асосий тамойилини тиклаш: жамоат жойлари барча аҳоли учун очиқ, хавфсиз ва қулай бўлиши керак.

Ҳайдовчиларни огоҳлантирамиз: тўхташ ва тўхтаб туриш учун жой танлаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг ҳамда автомобилларни тақиқланган, пиёдалар, жамоат транспорти, махсус техника ҳаракатига ҳалақит берадиган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган жойларда қолдирманг.

Тошкент — аҳоли учун қулай шаҳар. Кўчалардаги тартиб эса умумий маконга бўлган ҳурматдан бошланади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
22-май ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали кўрсаткичлари
23.05.2026, 17:31
22-май ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали кўрса...

📊 22-май ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 32 228 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида пойт...

Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунларида коммунал хизматлар барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
23.05.2026, 14:12
Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунларида коммун...

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажак сари муҳим қадам
22.05.2026, 11:14
Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажак сари муҳим қада...

Пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Яшнобод тумани ҳокими Б. Раҳмонқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.У...

Яккасарой туманида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш масаласи депутатлик сўрови орқали кўтарилди
21.05.2026, 10:26
Яккасарой туманида пиёдалар хавфсизлигини таъминла...

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия