- Тошкентдан гапирамиз
- 19.05.2026, 15:40
Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Финляндия ва Эстонияда илғор тажрибаларни ўрганмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси 18–22 май кунлари Финляндия ва Эстония Республикаларининг пойтахт шаҳарларида таълим, ёшлар сиёсати ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишларида йўлга қўйилган илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида хизмат сафарини амалга оширмоқда.
📍 Хельсинки шаҳридан бошланган сафарнинг биринчи кунида делегация Мери болалар боғчаси ҳамда Ваттуниеми бошланғич мактаби фаолияти билан танишди.
🏆 Учрашувларда Хельсинки шаҳар мерининг таълим масалалари бўйича ўринбосари Шон Хафф, ҳокимнинг махсус маслаҳатчиси Юлианна Кентала, шунингдек, таълим муассасалари раҳбарлари Катарина Лааксо ва Санна Сойни иштирок этди.
🧠 Мулоқот давомида Хельсинки шаҳрида ижтимоий ривожланиш йўналишида сиёсий қарорлар қабул қилиш, молиявий устуворликларни белгилаш тизими, болалар боғчаси ва мактаб таълими модели юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
📈 Куннинг иккинчи ярмида Хельсинки шаҳрининг стратегик ривожланиш йўналишлари, хусусан, 2025–2029 йилларга мўлжалланган устувор вазифалар ҳақида тақдимотлар ташкил этилди. Мазкур тақдимотлар Хельсинки шаҳри Стратегия департаменти бош стратегия директори Маркус Кюн ҳамда Халқаро алоқалар бўлими раҳбари Лаура Уутту-Дешривер томонидан ўтказилди.
🧑💻 Хизмат сафари давом этмоқда. Делегация 22 майга қадар Финляндия ва Эстонияда таълим, ёшлар сиёсати ҳамда ижтимоий ҳимоя йўналишларидаги амалий тажрибаларни ўрганиб, Тошкент шаҳрида қўллаш мумкин бўлган самарали ёндашувлар бўйича мулоқотлар олиб боради.

📊 22-май ҳолатига кўра, xalqnazorati.uz платформаси орқали 32 228 та мурожаат қабул қилинган. Жорий ҳафта давомида пойт...

Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш...

Пайшанба — «Ёшлар куни» муносабати билан Яшнобод тумани ҳокими Б. Раҳмонқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.У...

🏛 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ...