- Тошкентдан гапирамиз
- 09.07.2026, 11:17
Чинор маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Миробод тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ф. Мадаминова томонидан Чинор маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида маҳалла хотин-қизлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг бандлик, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, уй-жой, ҳуқуқий ҳамда бошқа йўналишлардаги мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масала юзасидан тегишли масъуллар иштирокида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Жойида ечим топиш мумкин бўлган мурожаатлар ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса белгиланган тартибда назоратга олиниб, ижрога йўналтирилди.
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда мурожаатлар билан манзилли ишлашга қаратилган бундай сайёр қабуллар Миробод туманида изчил давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда с...
🏢290-сонли мактабда реконструкция ишлари якуний босқичга етди.📚750 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ҳисобига мактабнин...
📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бош...

Комфортная городская среда — через конкретные решения Хоким города Ташкента Шавкат Умурзаков совместно с первым заместит...