- Тошкентдан гапирамиз
- 16.07.2026, 11:53
Учтепа туманида географик объектлар номларини қонун талабларига мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди
👍 Учтепа туманида ҳудуддаги мавжуд ҳамда янги ташкил этилаётган мавзелар ва географик объектлар номларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш масалаларига бағишланган амалий йиғилиш бўлиб ўтди.
⚡️ Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 475-сон қарори ҳамда **«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»**ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
⛈ Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Рўзитойев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожлантириш департаменти Топонимика бўлими бошлиғи А. Джаббаров, Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари О. Раҳмонбердиев, маҳалла раислари ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди.
📍Йиғилиш давомида:
🔹 географик объектлар номларини Классификатор талаблари асосида тартибга солиш;
🔹 Географик объектлар номларининг давлат реестрини шакллантириш;
🔹 янги мавзеларга ном беришда тарихий, миллий ва тил меъёрларига қатъий риоя этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
🔘 Шунингдек, географик объектлар номларини қонуний асосда тартибга солиш ҳудудни рақамлаштириш, почта алоқаси, навигация ҳамда давлат хизматлари сифатини янада оширишда муҳим омил экани таъкидланди.
🌐 Йиғилиш якунида маҳалла раисларига ўз ҳудудларидаги географик объектлар номларини инвентаризациядан ўтказиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда с...
🏢290-сонли мактабда реконструкция ишлари якуний босқичга етди.📚750 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ҳисобига мактабнин...
📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бош...

Qulay shahar muhiti — aniq yechimlar orqaliToshkent shahar hokimi Shavkat Umurzakov O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti ...