- Тошкентдан гапирамиз
- 16.07.2026, 10:28
Мустақиллик шоҳ кўчасининг таъмирланган қисми очилиб, қарама-қарши йўналишда қурилиш ишлари бошланади
Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт оқимини тартибга солиш ҳамда жамоат транспорти ҳаракати учун қулай шароит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ишларнинг аввалги босқичида кўчанинг бир томонидаги қатнов қисми таъмирланиб, йўл қопламаси янгиланди, шунингдек, кўча бўйлаб инфратузилмани яхшилаш жараёнлари давом этмоқда. Эндиликда кўчанинг иккинчи томонини ҳам сифатли таъмирлаш мақсадида ишларнинг навбатдаги босқичи бошланади.
Шу муносабат билан:
— 2026-йил 16-июл соат 01:00 дан 31-июл соат 22:00 га қадар Мустақиллик шоҳ кўчасининг Паркент кўчаси кесишмасидан Мирзо Улуғбек кўчаси чорраҳасигача бўлган йўналишидаги қатнов қисми транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
— 2026-йил 16-июл 02:00 дан йўлнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган йўналиши барча транспорт воситалари ҳаракати учун очилади.
Вақтинчалик чекловлар Мустақиллик шоҳ кўчасини тўлиқ ва сифатли реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда ҳайдовчилар, йўловчилар ва пиёдалар учун замонавий ва қулай йўл инфратузилмасини яратиш мақсадида жорий этилмоқда.
Ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришларини тавсия этамиз.

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда с...
🏢290-сонли мактабда реконструкция ишлари якуний босқичга етди.📚750 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ҳисобига мактабнин...
📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бош...

Qulay shahar muhiti — aniq yechimlar orqaliToshkent shahar hokimi Shavkat Umurzakov O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti ...