Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Мустақиллик шоҳ кўчасида нималар ўзгармоқда?

Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл қопламаси, ёритиш, сув қочириш тизими ва бекат инфратузилмасини комплекс янгилаш ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда биринчи босқич доирасидаги асосий ишлар якунланмоқда. Кўчанинг бир қисмида асфальтлаш ишлари тугалланди ва ушбу йўналиш қисқа муддатларда транспорт ҳаракати учун очилишга тайёрланмоқда.

Биринчи босқич доирасида:

Йўл қопламаси — 23 039 м² эски асфальт қопламаси фрезаланди; — 23 039 м² йирик донали асфальт-бетон ётқизилди; — 28 984 м² базальт геото‘ри ўрнатилди; — 23 039 м² майдонга ПШМА-20 қопламаси ётқизилмоқда.

ПШМА-20 юқори транспорт юкламасига, иссиқ об-ҳаво шароитида деформация ва ғилдирак излари ҳосил бўлишига чидамлилиги ҳамда узоқ муддат хизмат қилиши билан ажралиб туради.

🌧 Сув қочириш тизими ва йўл элементлари

— 1 143 метр сув қочириш лотоги янгиланди; — 111 метр металл қувур алмаштирилди; — 1 300 метр янги бордюр ўрнатилди; — йўл чекидаги 1 143 метр бордюр янгиланди; — ажратувчи тасмадаги 566 метр эски бордюр демонтаж қилинди.

Мазкур ишлар ёғингарчилик вақтида сувнинг йўл юзасида тўпланиб қолишининг олдини олиш, асфальт қопламасининг хизмат муддатини узайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

💡Ёритиш тизими

— 34 та эски ёритиш устуни демонтаж қилинмоқда; — 67 та янги ёритиш устуни ўрнатилмоқда.

🚌 Бекат инфратузилмаси

— 3 та янги автобус майдончаси ташкил этилмоқда; — 3 та замонавий бекат павильони ўрнатилмоқда; — йўловчилар учун кутиш ҳудудлари кенгайтирилмоқда; — тактил йўналтирувчи плиталар ётқизилмоқда.

Бу автобусларнинг бекатларга эркин яқинлашиши, йўловчиларнинг хавфсиз чиқиб-тушиши ва қулай шароитда кутишини таъминлайди.

👷 Ишларга 30 дан ортиқ махсус техника, шунингдек, 250 нафардан зиёд ишчи ва малакали мутахассис жалб қилинган.

Барча жараёнлар белгиланган технологик талаблар ва муҳандислик ечимлари асосида олиб борилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
07.08.2026, 15:31
Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш с...

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда с...

290-сонли мактаб энди янада кўпроқ ўқувчини бағрига олади
07.08.2026, 12:22
290-сонли мактаб энди янада кўпроқ ўқувчини бағриг...

🏢290-сонли мактабда реконструкция ишлари якуний босқичга етди.📚750 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ҳисобига мактабнин...

Янгиҳаёт тумани ҳокими бошчилигида ҳар куни туманнинг турли маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
07.08.2026, 10:28
Янгиҳаёт тумани ҳокими бошчилигида ҳар куни туманн...

📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бош...

Комфортная городская среда — через конкретные решения
06.08.2026, 17:43
Комфортная городская среда — через конкретные реше...

Комфортная городская среда — через конкретные решения Хоким города Ташкента Шавкат Умурзаков совместно с первым заместит...