- Тошкентдан гапирамиз
- 10.07.2026, 15:52
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахт ҳудудларида тунги хизматни ташкил этиш, унинг самарадорлиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Шу мақсадда Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.А. Урманов, шаҳар ИИББ бошлиғи Р.И. Султонхўжаев ҳамда Яккасарой тумани раҳбарияти туманда йўлга қўйилган тунги хизмат фаолияти билан танишди.
Ўрганишлар дастлаб тумандаги «Seoul Moon» кўнгилочар мажмуасида олиб борилди. У ерда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, профилактика инспекторлари, Миллий гвардия ва бошқа масъул хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик, патруль йўналишларининг ташкил этилиши ҳамда техник воситалардан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, пойтахт миқёсида ўтказилаётган «Соғлом ва хавфсиз юрт» профилактик тадбирлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш, фуқаролар мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ҳамда 2-сонли ИИБ ҳудудида тунги хизмат самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Масъул раҳбарларга тунги хизматни кучайтириш, аҳоли гавжум жойларда назоратни самарали ташкил этиш, профилактик ишларни манзилли олиб бориш ва хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
🌿Маҳаллада 2 200 метр суғориш тизими ўрнатилиб, 1 та қудуқ қазилди ва ишга туширилди. 4 600 кв. метр яшил ҳудуд барпо э...

15 июль ойда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комисс...

👍 Учтепа туманида ҳудуддаги мавжуд ҳамда янги ташкил этилаётган мавзелар ва географик объектлар номларини қонунчилик та...

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт оқимини тартибга солиш ҳамда жамоа...