Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳар жиҳатда уйғунлик — замонавий шаҳар қиёфаси

Шовқин-сурон ҳеч кимга ёқмайди. Бироқ, товушли шовқиндан ташқари, визуал — ахборот ва ёруғлик шовқини ҳам мавжуд. У сезилмай таъсир кўрсатса-да, ундан кам чарчатмайди: кўзни толиқтиради, асабийлаштиради, тартибсизлик ҳиссини уйғотади.

Шаҳарда тартиб, услуб ва қулайликни сақлаб қолиш учун нафақат янги бинолар қуриш, балки мавжуд иншоотларни ҳам тизимли равишда тартибга солиш муҳимдир.

2024-йилдаёқ ҳокимлик кўчаларда тартибсиз ўрнатилган LED-экранлар ва ахборот панеллари ёрқинлигини аниқлаш ва камайтириш бўйича чора-тадбирларни бошлаган эди. Айниқса, тунги вақтда ёритиш меъёрларига риоя қилиш, чироқлар аҳолига халақит бермаслиги ва ҳайдовчиларни чалғитмаслиги жуда муҳим.

Айнан шу сабабли ташқи конструкциялар — пешлавҳалар, таблолар, инсталляцияларни жойлаштириш тартиби жорий этилди. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўлчамларга аниқ талаблар,
  • безак ва элементларнинг ягона услуби,
  • қатъий белгиланган ўрнатиш жойлари,
  • рухсат берувчи ҳужжатларнинг мажбурий мавжудлиги.

Шунингдек, ҳокимлик ваколатли органлар билан келишилмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган вақтинчалик ва ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни бартараф этиш бўйича доимий ишлар олиб бормоқда.

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш»: шлагбаумлар, тўсиқлар ўрнатиш, яшил ва жамоат жойларида тўхташ жойларини, ноқонуний жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳаракатлар ободонлаштириш қоидаларини ва шаҳар қиёфасини бузади.

Биз шаҳарни тозароқ, замонавийроқ ва қулайроқ қилмоқдамиз. Ҳар бир саранжом жиҳат — яшаш, ишлаш ва фахрланиш истаги уйғотадиган пойтахт қиёфасига қўшилган ҳиссадур.

Шундай экан, келинг, биргаликда шаҳримизни янада обод қилайлик!

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Йўлларни капитал таъмирлаш ишлари кеча-кундуз узлуксиз давом этмоқда.
23.02.2026, 09:53
Йўлларни капитал таъмирлаш ишлари кеча-кундуз узлу...

Юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳоли ва ҳайдовчилардан узр сўраймиз ҳамда тушунганингиз учун ...

Бироздан сўнг Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова тумандаги ижтимоий объектларда оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, тумандаги маҳаллаларнинг ҳудудидаги ҳолатларни ўрганиш мақсадида жойларда ўрганиш олиб боради.
21.02.2026, 11:10
Бироздан сўнг Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Алла...

✨ Бизни кузатишда давом этинг. Туман ҳокимининг жойлардаги ўрганишлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.

Тошкентда очиқ оловда таом тайёрлайдиган умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тартибга солиш бўйича изчил тизимли ишлар давом этмоқда.
20.02.2026, 10:52
Тошкентда очиқ оловда таом тайёрлайдиган умумий ов...

👨‍⚕️Санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассислари ва экология соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳамкорликда белги...

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
19.02.2026, 09:56
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатд...

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги — йигирманчи сессияси ўтказилди. Сессияда пойтахт ҳаёти ва б...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия