- Тошкентдан гапирамиз
- 07.07.2026, 16:27
Сайилгоҳлар — барчамизнинг умумий бойлигимиз! 🌿
📍 Шайхонтоҳур тумани, Катта Оқтепа маҳалласи Гулханий кўчасида сой бўйлаб барпо этилган замонавий сайилгоҳ бугун аҳоли, айниқса жажжи болажонлар учун энг севимли масканлардан бирига айланди.
⚽️ Бу ерда болалар ўйин майдончалари, спорт майдончалари, футбол, баскетбол ва теннис майдончалари ташкил этилган бўлиб, соя-салқин дарахтлар, ранглар барг гуллар ва гўзал манзаралар ҳар бир ташриф буюрувчининг дилини яйратади. 🌸🌳
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туманларда бунёд этилаётган ана шундай масканлар халқимиз ва пойтахтимиз меҳмонларининг мазмунли дам олиши, соғлом турмуш тарзини олиб бориши ҳамда мароқли ҳордиқ чиқариши учун хизмат қилмоқда.
❗️Афсуски, айрим ҳолларда давлат маблағлари ҳисобидан бунёд этилган ушбу масканларга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш, ўйин майдончалари ва спорт жиҳозларини шикастлаш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
🤝 Ҳурматли фуқаролар!
Келинг, туманимизда бунёд этилаётган сайилгоҳларни биргаликда асрайлик. Уларни озода сақлайлик, болалар майдончалари ва спорт жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлайлик. Зеро, бу масканлар бугунги ва келажак авлодларимиз учун хизмат қилади. 💚
🌿 Сайилгоҳларни асраш — ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз!

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар билан тизимли ишлаш самарадорлигини янада ошириш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда с...
🏢290-сонли мактабда реконструкция ишлари якуний босқичга етди.📚750 ўринли янги ўқув биноси қурилиши ҳисобига мактабнин...
📌 Навбатдаги манзил «Дўстлик» маҳалласи бўлди📍 Эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бош...

Комфортная городская среда — через конкретные решения Хоким города Ташкента Шавкат Умурзаков совместно с первым заместит...