- Тошкентдан гапирамиз
- 09.07.2026, 17:42
Шахсий қабул: фуқаролар мурожаатларига ечим
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги ПФ–51-сон "Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролар билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари А. Шовкатов томонидан маданият, туризм ва маданий мерос соҳалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
📈Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур соҳаларни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий ва туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар ва таклифлар билдирилди.
🧑💻Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар ижро назоратига олиниб, уларнинг қонуний ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар белгиланди.
➡️Фуқаролар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларига тезкор ва адолатли ечим топиш, шунингдек, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
🌿Маҳаллада 2 200 метр суғориш тизими ўрнатилиб, 1 та қудуқ қазилди ва ишга туширилди. 4 600 кв. метр яшил ҳудуд барпо э...

15 июль ойда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комисс...

👍 Учтепа туманида ҳудуддаги мавжуд ҳамда янги ташкил этилаётган мавзелар ва географик объектлар номларини қонунчилик та...

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт оқимини тартибга солиш ҳамда жамоа...